Yangiliklar
Юртимизда ўзаро ҳурмат, кексалар, ўксик кўнгиллар ҳолидан хабар олиш, ҳашарлар ташкил қилиш миллатимиз руҳига сингиб, неча асрдирки авлоддан-авлодга ўтиб, халқимизни бирлиги ва тотувлигида муҳим аҳамият касб этиб келмоқда. Айниқса, маънавий ҳаётимизнинг узвий қисмига айланган ҳашар истиқлол даврида янгича маъно-мазмунга эга бўлиб, умуммиллий анъанага айланган.
Халқимиз орасида “Қариси бор уйнинг париси бор”, “Қари билганни пари билмас” каби ҳикматли иборалар мавжуд.
Бола тарбияси энг муҳим ишлардандир. Бола қалби пок, нозик, содда ва ҳар қандай нақш ва суратдан холи гавҳардир. Унга қандай нақш солинса, қандай шакл берилса, айнан шунинг яққол ифодасини кўриш мумкин.
Қарши туман адлия бўлими томонидан туман ички ишлар бўлими билан ҳамкорликда “Қоратепа” МФЙда “Сарой”, “Қоратепа” ва “Файзобод” қишлоқ фуқаролари учун сайёр қабул ташкил этилди.
Деҳқонобод туман адлия бўлими томонидан аҳолининг ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш борасида ҳам қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Чироқчи туман адлия бўлими томонидан Бандликка кўмаклашиш маркази ходимлари билан бирга “Мигрантларга ҳуқуқий ёрдам” мавзусида ҳуқуқий тарғибот тадбири ташкил этилди.
Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси адлия вазирлиги ҳамда Мактабгача таълим вазирлиги ўртасида тасдиқланган Мактабгача таълим муассасаларида болаларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини шакллантириш бўйича 2020 йилга мўлжалланган чора-тадбирлар дастури ижросини таъминлаш мақсадида мактабгача таълим муасасаларида кенг қамровли ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ташкил этилмоқда.
Қамаши туман адлия бўлими ходимлари томонидан вилоят телерадиокомпаниясининг “Олтин Воҳа” радио канали орқали қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мазмун-моҳияти тушунтирилди.
Ўзбек халқида азал-азалдан кексаларга хурмат эътиборда бўлиш, уларни асраб-авайлаб, маслаҳатларига, насиҳатларга қулоқ тутиш, уларни эъзозлаш урфу-одат ҳамда инсонийлик хусусиятларидан биридир.
Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 январдаги ПФ-5618-сон “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Халқ таълими бошқармаси ва Қарши шаҳар Халқ таълими бўлими ходимларининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, соҳага доир қабул қилинган қонун ҳужжатлари мазмун-моҳиятини тушунтириш мақсадида ҳуқуқий маслаҳат курслари ташкил этилди.