Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

11

Мактабгача таълим муассасаларида болажонларга илк ҳуқуқий тушунчалар берилмоқда


Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси адлия вазирлиги ҳамда Мактабгача таълим вазирлиги ўртасида тасдиқланган Мактабгача таълим муассасаларида болаларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини шакллантириш бўйича 2020 йилга мўлжалланган чора-тадбирлар дастури ижросини таъминлаш мақсадида мактабгача таълим муасасаларида кенг қамровли ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ташкил этилмоқда.
Жумладан, Қарши туман адлия бўлими томонидан 7-сонли мактабгача таълим муассасасининг тайёрлов гуруҳи тарбияланувчиларига Конституциянинг мазмуни ҳақида қизиқарли тарзда илк ҳуқуқий тушунчалар берилиб, мактабгача таълим муассасасининг маънавий-маърифий бурчакларида Конституцияга оид тарғибот-ташвиқот материаллари жойлаштирилди.
Қамаши туман адлия бўлими томонидан 6-сонли ҳамда “Rainbow place” номли нодавлат мактабгача таълим муассасасининг тайёрлов гуруҳи тарбияланувчилари ўртасида “Конституция тушунчаси” ҳамда эзгулик, тўғрилик, ростгўйлик, ҳалоллик каби фазилатларни шакллантириш учун ҳуқуқий тушунчалар берилиб, болажонларга адлия бўлими ходимлари томонидан эсдалик совғалари тарқатилди.
Касби туман адлия бўлими томонидан 2-сонли мактабгача таълим муассасасининг тайёрлов гуруҳи тарбияланувчилари ўртасида болажонларни қизиқтирган ўйинлар оқали илк ҳуқуқий тушунтиришлар берилиб, ўйинда ғолиб бўлган жамоаларга адлия бўлими ходимлари томонидан эсдалик совғалари топширилди.