Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

11

Адлия бошқармаси томонидан ҳуқуқий маслаҳат курслари ташкил этилди


Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 январдаги ПФ-5618-сон “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Халқ таълими бошқармаси ва Қарши шаҳар Халқ таълими бўлими ходимларининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, соҳага доир қабул қилинган қонун ҳужжатлари мазмун-моҳиятини тушунтириш мақсадида ҳуқуқий маслаҳат курслари ташкил этилди.

Иштирокчиларга инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ қонун ҳужжатлари, меҳнат қонунчилиги нормалари, соҳа ходимларининг меҳнатга доир ҳуқуқларининг бузилишини олдини олиш чоралари, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиблари, коррупцияга қарши курашиш, соҳа фаолиятига доир қабул қилинган қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти тушунтирилди.

Тадбир қизғин бахс мунозара асосида ўтиб, иштирокчиларни қизиқтирган саволларига батафсил жавоблар берилди.

Шунингдек, ходимларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданияти даражасини аниқлаш бўйича ижтимоий сўровнома ўтказилди.