Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

12

Фуқаролар билан мулоқот


Қарши туман адлия бўлими томонидан туман ички ишлар бўлими билан ҳамкорликда “Қоратепа” МФЙда “Сарой”, “Қоратепа” ва “Файзобод” қишлоқ фуқаролари учун сайёр қабул ташкил этилди.
Сайёр қабул давомида қабул иштирокчиларига тўй-ҳашамларни ихчамлаштиришда жамоатчилик назоратини ўрнатиш, ҳотин-қизлар ҳуқуқлари ва профилактика инспекторлари томонидан ҳимоя ордерлари берилиши тартиби, мигрантлар ва уларнинг оила аъзоларига берилаётган имкониятлар ҳақида маълумотлар берилди.
Туман адлия бўлими томонидан Мактабгача таълим бўлимида иш режими, ходимларни ишдан ташқари вақтларда ишга жалб этишнинг ҳуқуқий асослари ва коррупцияга қарши кураш, бу иллатнинг олдини олиш ҳамда коррупциянинг ҳуқуқий асослари тўғрисида ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Нишон туман адлия бўлими томонидан Транспорт касб-ҳунар коллежи ва 1-сонли умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчилари ва ўқувчиларига Республикамиз Президентининг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномаси, ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, коррупцияга қарши курашиш юзасидан мамлакатимизда амалга оширилаётган ишлар хусусида тушунтиришлар берилди.