Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

13

Болажонларга ҳуқуқий тушунчалар берилмоқда


Бола тарбияси энг муҳим ишлардандир. Бола қалби пок, нозик, содда ва ҳар қандай нақш ва суратдан холи гавҳардир. Унга қандай нақш солинса, қандай шакл берилса, айнан шунинг яққол ифодасини кўриш мумкин.
Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан болаларга илк ҳуқуқларини англаш ва тадбиқ этишига туртки бериш мақсадида мактабгача таълим муассасаларидан кенг қамровли ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ўтказмоқда.
Қамаши туман адлия бўлими томонидан болаларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини шакллантириш бўйича тумандаги 11-сонли мактабгача таълим муассасасида “Энг одобли болакай” тадбири ташкил этилди. Тадбирда қатнашган барча болакайларга эсдалик совғалари тарқатилди.
Бундан ташқари, тарбияланувчиларга Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва давлат рамзларига бағишланган видеороликлар намойиш этилди.