Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

13

Қариси бор уйнинг париси бор


Халқимиз орасида “Қариси бор уйнинг париси бор”, “Қари билганни пари билмас” каби ҳикматли иборалар мавжуд.
Халқимизда кексаларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатилиши каби ажойиб анъаналар мавжуд. Юртимиз ёшлари кексаларни маслаҳати-ю, панд-насиҳатларига қулоқ соладилар. Ёши улуғларга уйнинг тўридан, дастурхоннинг бошидан жой берадилар.
Азалдан кекса авлод вакиллларига эьтибор ва ғамхўрлик, ҳурмат-эҳтиром, меҳр-оқибат кўрсатиш маьнавий ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланган.
Қамаши туман адлия бўлими ҳамда ёш авлод вакилларидан иборат бўлган гуруҳ аъзолари билан ҳамкорликда “Манғит” МФЙ, Буюк ипак йўли кўчасида яшовчи иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси 108 ёшли Сатторов Рўзибой ҳамда “Улуғбек” МФЙ, Маърифат кўчасида яшовчи иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси 99 ёшли Ғаффоров Абдусалим боболарнинг ҳолидан хабар олинди.
Ёши ўлуғ кўпни кўрган боболаримиз ёшларга ўз панд насиҳатларини бериб, бугунги гуллаб яшнаётган Ўзбекистонимизни асраб авайлашга ва ҳаётнинг қадрига етиб юришларига ундадилар.