Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

15

Умумхалқ ҳашари уюшқоқлик билан ташкил этилди


Юртимизда ўзаро ҳурмат, кексалар, ўксик кўнгиллар ҳолидан хабар олиш, ҳашарлар ташкил қилиш миллатимиз руҳига сингиб, неча асрдирки авлоддан-авлодга ўтиб, халқимизни бирлиги ва тотувлигида муҳим аҳамият касб этиб келмоқда. Айниқса, маънавий ҳаётимизнинг узвий қисмига айланган ҳашар истиқлол даврида янгича маъно-мазмунга эга бўлиб, умуммиллий анъанага айланган.
Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари, давлат нотариал идолалари ходимлари томонидан жорий йилнинг 14-15 март кунлари умумхалқ ҳашари уюшқоқлик билан ташкил этилди.
Вилоят адлия бошқармаси томонидан икки кун давомида вилоят ҳокимлиги ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда шаҳарнинг белгиланган жойларини тартибга солиш, тозалаш, ободонлаштириш ишларида фаол иштирок этди.
Туман ва шаҳар адлия бўлимлари ва нотариал идолалари ходимлари томонидан идора биносининг ички ва ташқи томонларини  тозалаш ҳамда ободонлаштириш мақсадида барча ходимлар иштирокида ҳашар уюштирдилар.
Урф-одатга айланган ҳашар нафақат тозалик, балки одамлар ўртасида ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатликни ҳам келтириб чиқаради.