Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

12

Фуқароларга қонун ҳужжатлари тушунтирилмоқда


Деҳқонобод туман адлия бўлими томонидан аҳолининг ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш борасида ҳам қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, тумандаги 1-мактабда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мазмун-моҳиятини ёшларга кенгроқ тушунтириш, ўз ҳақ-ҳуқуқларини англашлари, ўзларига бўлган ишонч, Ватанга ва ўзгаларга бўлган ҳурматни шакллантириш мақсадида тадбир ташкил этилди. Уларга Бош қомусимизда белгиланган ҳуқуқ ва мажбуриятлари, бурчлари тушунтириб берилди. Уларнинг Конституция юзасидан билимлари ва қизиқишлари синаб кўрилди.
Шунингдек, “Нодира” маҳалласида уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёжманд меҳнат мигрантларига кўп квартирали уйлардан хонадонлар ажратилганлиги ва унинг тартиби юзасидан тушунтиришлар бериш мақсадида уйма-уй юрган ҳолда тарғибот тадбири ташкил этилди.
Тадбир давомида белгиланган тартибга мувофиқ, уй-жойлар имтиёзли ипотека кредити асосида ҳар йили туман (шаҳар)лардан белгиланган тартибда ажратилиши, уй-жой ажратиш бир нечта  босқичларда амалга оширилиши тушунтиирилди.
Бунда ариза берувчи талабгор сифатида “labor_migration” дастурий мажмуасидан рўйхатдан ўтиши кераклиги, ушбу дастурдан рўйхатдан ўтиш учун ариза берувчи Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ёки унинг ҳудудий филиалларига мурожаат қилишлари лозимлиги, аризани уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёжманд меҳнат мигранти ёки унинг номидан оила аъзоси ҳам бериши мумкинлиги таъкидланди. UTNIK / ПАВЕЛ ИЦЫН
2020 йил дастурлари доирасида уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёжманд меҳнат мигрантлари учун ипотека кредитларини ажратиш тартиби  ҳақида ҳам батафсил тушунтиришлар берилди.
Мазкур тадбир тафсилотлари вилоят телевидениеси томонидан тасвирга олинди.