Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

11

Ташкилотларда ҳуқуқий тарғибот тадбирлари


Чироқчи туман адлия бўлими томонидан Бандликка кўмаклашиш маркази ходимлари билан бирга “Мигрантларга ҳуқуқий ёрдам” мавзусида ҳуқуқий тарғибот тадбири ташкил этилди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Хориждаги вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга оширилаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларни ва уларни оила аъзоларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чоралари тўғрисида”ги    ПФ-5785-сонли Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёжманд меҳнат мигрантларига кўп квартирали уйлардан хонадонлар ажратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
39-сонли қарори мазмун-моҳияти тушунтирилди.
Чироқчи туман тиббиёт бирлашмаси ходимлари ўртасида “Коррупцияга қарши барчамиз курашайлик” мавзусида ҳуқуқий тарғибот тадбири ташкил этилди.
Тадбирда мамлакатимизда давлатнинг конституциявий асосларини емирувчи, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари бузилишига олиб келувчи мудҳиш жиноятга қарши курашиш, коррупцияни келтириб чиқарувчи сабаб ва шарт-шароитларни олдини олиш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар тўғрисида тушунтиришлар берилди.
Шунингдек, коррупция омилларини келтириб чиқараётган тизимли муаммоларни бартараф этишга қаратилган Президент ва Ҳукумат қарорлари тўғрисида маълумот бериб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони мазмун-моҳияти тушунтирилди.
Чироқчи туман адлия бўлими томонидан мавзуга оид 50 дан ортиқ тарқатма материаллар тарқатилди.