Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

11

“Сиз доимо эъзоздасиз” лойиҳаси доирасида тарғибот тадбирлари


Ўзбек халқида азал-азалдан кексаларга хурмат эътиборда бўлиш, уларни асраб-авайлаб, маслаҳатларига, насиҳатларга қулоқ тутиш, уларни  эъзозлаш урфу-одат ҳамда инсонийлик хусусиятларидан биридир.

Давлатимиз томонидан кекса авлод вакилларига алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда ва ҳуқуқий мустаҳкамланмоқда.

Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси ҳамда Қарши шаҳар адлия бўлими томонидан Қарши шаҳридаги кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар, уруш қатнашчилари ва меҳнат фахрийлари учун Қарши санаториясида тарғибот тадбири ташкил этилди.

Тадбирда иштирокчиларга Ўзбекистон Республикасининг “Кексалар, ногиронлар ва аҳолининг бошқа ижтимоий эҳтиёжманд тоифалари учун ижтимоий хизматлар тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Кексалар ва ногиронларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ва Вазирлар Маҳкамасининг “Кекса авлод вакилларининг жамиятдаги ўрни ва ижтимоий фаолиятини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори мазмун-моҳияти тушунтирилди.

Иштирокчиларни қизиқтирган саволларига мутахассислар томонидан батафсил жавоблар берилди.