Yangiliklar
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 декабрдаги “Бюрократик тўсиқларни янада қискартириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотларининг хизмат фаолиятига замонавий бошқарув тамойилларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4546-сон қарорининг қабул қилиниши мамлакатимизда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа давлат ташкилотлари фаолиятини янгича тартиб ва усулда олиб бориш, ортиқча қоғозбозликни бартараф этиш, ҳужжатлар айланмасига замонавий ахборот технологияларини жорий қилиш, шунингдек, амалий аҳамиятга эга бўлмаган кўплаб йиғилиш ва мажлислар ўтказиш амалиётини бекор қилишда муҳим қадам бўлди.
Фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш бўйича чораларни амалга ошириш, инсон ҳуқуқлари соҳасидаги қонун ҳужжатларини доимий равишда таҳлил қилиш ва уни такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритиш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари томонидан инсон ҳуқуқлари соҳасидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш ва фуқароларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш бўйича чоралар кўриш адлия органларининг асосий вазифаларидан бири саналади.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири томонидан қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини аҳолига тушунтириш ҳамда уларнинг ижросини ташкил этиш билан боғлиқ вазифа ва тадбирларни “Ўзбекистон 24” телеканали орқали ёритиб бориш белгиланган.
Деҳқонобод туман Санитария-эпидемологик осойишталик маркази бактериология лобараториясида ишловчи фуқаро Ахмедова Лайло Боходир қизи 2020 йилнинг 6 февраль куни Деҳқонобод туман адлия бўлимига мурожаат қилиб, ўз мурожаатида марказ раҳбари Б.Жўраев ходимларнинг штат бирликлари қисқартирилиши келганлигини сабаб қилиб, ишдан бўшаш юзасидан ўз ҳоҳишига кўра, ариза ёзиб бериши ҳақида талаб қилганлигидан норози эканлигини билдирган.
Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси адлия вазири тасдиқлаган 04.01.2020 йилдаги “Адлия вазирлигининг имиджини янада ошириш бўйича жамоатчилик билан алоқалар бўлимининг 2020 йил I ва II чоракка мўлжалланган иш режаси”нинг ижросини таъминлаш юзасидан Қашқадарё вилоят телевидениесида давра суҳбати ташкил этилди.
Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси томонидан 2017-2018 йиллар давомида нотариуслар томонидан меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳномаларни расмийлаштириш амалиёти юзасидан ўтказилган умумлаштириш натижалари бўйича йиғилиш ўтказилди.
Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш концепциясида таълим-тарбиянинг тизимли ва узвий равишда олиб борилишига алоҳида эътибор қаратиш, мактабгача таълим тизимидан бошлаб, аҳолининг барча қатламларига ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни чуқур сингдириш жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтиришнинг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланган.
Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 декабрдаги “Бюрократик тўсиқларни янада қисқартириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотларининг хизмат фаолиятига замонавий бошқарув тамойилларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4546-сонли қарори мазмуни ва моҳиятини аҳолига тушунтириш юзасидан тарғибот тадбирлари ташкил этилмоқда.
Ўз Ватанининг тарихини билиш, ўрганиш, буюк аждодларнинг меросини ўрганиш, улардан ибрат олиш ва авлодларга ўз ҳолича етказиш ҳар бир инсоннинг фарзандлик бурчи ҳисобланади. Зеро, тарихсиз келажакни қуриб бўлмайди. А.Темурнинг “Темур тузуклари” асаридаги давлат ва жамият қурилиши ва бошқариши юзасидан битилган фикр ва мулоҳазалар бугунги кунда ҳам ўрганилаётгани айни ҳақиқат.
Ҳимоя ордери деганда тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчига давлат ҳимоясини тақдим этувчи, хотин-қизларга тазйиқ ўтказаётган ёки уларга нисбатан зўравонлик содир этган шахсга ёхуд бир гуруҳ шахсларга нисбатан таъсир кўрсатиш чоралари қўлланилишига сабаб бўладиган ҳужжат тушунилади.