Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

24

Жамоатчилик назоратини кучайтириш мақсадида...


Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси адлия вазири тасдиқлаган 04.01.2020 йилдаги “Адлия вазирлигининг имиджини янада ошириш бўйича жамоатчилик билан алоқалар бўлимининг 2020 йил I ва II чоракка мўлжалланган иш режаси”нинг ижросини таъминлаш юзасидан Қашқадарё вилоят телевидениесида давра суҳбати ташкил этилди.

Мазкур режада қонунчилик ҳужжатлари ижроси устидан жамоатчилик назоратини кучайтириш орқали ҳуқуқни қўллаш амалиёти сифатини ошириш мақсадида ҳудудларда долзарб масалалар бўйича нодавлат нотижорат ташкилотлар, давлат органлари ҳузуридаги жамоатчилик эшитувларини эшитиш белгиланган.

Шунга мувофиқ, жорий йилнинг 21 февраль куни ташкил этилган давра суҳбатида Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Қашқадарё вилоят ҳудудий бирлашмаси, “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати Қашқадарё вилояти ҳудудий бўлинмаси ҳамда Фуқаролик жамиятини ривожлантириш маркази Қашқадарё вилояти ҳудудий бўлинмаси иштирокида “Ҳудудгаз Қашқадарё” МЧЖ ва Қашқадарё ҳудудий электр тармоқлари АЖ фаолияти юзасидан “Жамоатчилик назорати” ахборот-таҳлил теледастури тайёрланди.