Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

21

Тарихсиз келажак йўқ


Ўз Ватанининг тарихини билиш, ўрганиш, буюк аждодларнинг меросини ўрганиш, улардан ибрат олиш ва авлодларга ўз ҳолича етказиш ҳар бир инсоннинг фарзандлик бурчи ҳисобланади. Зеро, тарихсиз келажакни қуриб бўлмайди.  А.Темурнинг “Темур тузуклари” асаридаги давлат ва жамият қурилиши ва бошқариши юзасидан битилган фикр ва мулоҳазалар бугунги кунда ҳам ўрганилаётгани айни ҳақиқат.

Қашқадарё вилоят адлия бошқармасида жорий йилнинг 21 февраль куни ташкил этилган “Ҳуқуқий маърифат соати”да Қарши Давлат университетининг ўқитувчиси томонидан Қашқадарё вилоятининг тарихи, ундаги тарихий обидалар тўғрисида қизиқарли маълумотлар берилди.

Вилоят ҳудудида шаҳарсозликнинг пайдо бўлиши, ривожланиши, энг катта ёдгорликлардан ҳисобланган “Ерқўрғон” обидаси, “Қалъайи Заххоки Морон” ва “Шулликтепа” ёдгорликларининг ўтмиши хусусида сўз юритилди.

Қарши шаҳрининг яралиш тарихи, шаҳарсозликнинг барча талаблари мавжуд бўлганлиги сабабли ЮНЕСКО томонидан тарихий шаҳар сифатида рўйхатга олинганлиги, шунингдек А.Темур давридаги қурилиш ва ободонлаштириш ишлари ва вилоятимиз ҳудудидаги тарихий обидаларга бугунги кундаги муносабат ҳақида тушунтириб берилди.