Yangiliklar
Қарши туман давлат нотариал идораси ва адлия бўлими маъмурий биносига видеонаблюдения воситалари ўрнатиш ишлари, локаль компютер сет ўрнатиш ишлари ва ёнғиндан хабар бериш сигнализация воситалари ўрнатиш ишларини бажариш бўйича танлов эълон қилади.
Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси маъмурий биносини дезинфекция ишларини бажариш бўйича танлов эълон қилади.
Қарши туман давлат нотариал идораси ва адлия бўлими маъмурий биносини жорий таъмирлашишларини бажариш бўйича танлов эълон қилади.
Қашқадарё вилоят адлия ҳамда Ўзбекистон Республикаси туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармалари билан ҳамкорликда Косон туманидаги “Шайх Кусам ота” ва Муборак туманидаги “Абдуллоҳ ибн Муборак ал-Марвазий” зиёратгоҳида тарғибот тадбири ўтказилди.
Ходимлар, иш берувчилар, давлат манфаатларини эътиборга олган ҳолда, меҳнат бозорининг самарали амал қилиши, ҳаққоний ва хавфсиз меҳнат шарт-шароитларини яратиш, ходимларнинг меҳнат ҳуқуқлари ва соғлиғи ҳимоя қилинишини таъминлаш меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади. Шунингдек, мазкур соҳага оид қонун ҳужжатлари меҳнат унумдорлигининг ўсишига, иш сифати яхшиланишига, шу асосда барча аҳолининг моддий ва маданий турмуш даражаси юксалишига кўмаклашади.
Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ва вилоят адлия бошқармаси ҳамкорлигида вилоят ҳокимлигида “Давлат органлари ва ташкилотларида ижро интизомига риоя этилиши ҳамда бир-бирини такрорловчи топшириқларни юбориш амалиётини бекор қилиш” мавзусида семинар ўтказилди.
Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси томонидан жорий йилнинг 12 февраль куни бошқарманинг катта мажлислар залида 2019 йил давомида амалга оширилган ишларга бағишланган кенгайтирилган ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди.
Қашқадарё вилоят адлия бошқармасининг ташаббуси билан Қарши Тиббиёт коллежида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мазмун-моҳиятини ёшларга кенгроқ тушунтириш, ўз ҳақ-ҳуқуқларини англашлари, ўзларига бўлган ишонч, Ватанга ва ўзгаларга бўлган ҳурматни шакллантириш мақсадида тадбир ташкил этилди.
Касби туман адлия бўлими томонидан туман аҳолисига янги қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини тушунтириш, уларнинг ижросини самарали тарзда йўлга қўйиш мақсадида турли хил кўринишда тарғибот тадбирлари олиб борилмоқда.
1. Ўзбошимчалик билан қурилган иморат қандай иморат?
Қуйидагилар ўзбошимчалик билан қурилган иморат ҳисобланади:
- қурилиш мақсадлари учун ажратилмаган ер участкаларида;
- иморат қуриш учун зарур рухсатнома олмасдан;
- архитектура ва қурилиш нормалари ҳамда қоидаларини жиддий бузган ҳолда қурилган кўчмас мулк.