Янгиликлар
Тарғибот тадбирлари изчил амалга оширилмоқда
Касби туман адлия бўлими томонидан туман аҳолисига янги қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини тушунтириш, уларнинг ижросини самарали тарзда йўлга қўйиш мақсадида турли хил кўринишда тарғибот тадбирлари олиб борилмоқда.
Туман адлия бўлимининг “Facebook” ижтимоий тармоғидаги саҳифасида мунтазам равишда қонунчиликдаги янгилик ва ўзгаришлар юзасидан қисқача аннотациялар, инфографикалар жойлаштириб борилмоқда.
Оммавий ахборот воситалари орқали ҳам тарғиботни амалга оширишга катта эътибор қаратилмоқда.
Шунингдек, бўлим ходимлари томонидан фуқаролар билан юзма-юз учрашиб, инновацион усуллардан фойдаланган ҳолда қонун ҳужжатлари юзасидан тушунтиришлар олиб борилмоқда.
Хусусан, жорий йилнинг 11-12 август куни тумандаги “Алишер Навоий” номли маданият саройида туман аҳоли бандликка кўмаклашиш маркази билан ҳамкорликда ҳамда 13-мактабда аҳолига янги қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти юзасидан тарғибот тадбири ташкил этилди.
Мазкур тадбирларда Солиқ кодекси, “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 декабрдаги ПҚ-4546-сон “Бюрократик тўсиқларни янада қисқартириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига замонавий бошқарув тамойилларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида” қарори, “Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш тўғрисида”ги қўшма қарор ва бошқа қонун ҳужжатлари мазмуни юзасидан батафсил тушунтиришлар берилди.