Yangiliklar
Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, демократик принципларга риоя этиш ҳамда демократик муносабатларни қонуний йўлга қўйилишини таъминлаш мақсадида қатор ишлар олиб борилмоқда.
Республикамиз Президентининг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида Ўзбекистон янги ўн йилликка қадам қўйганлиги, эришилган натижалар тарихга айланиб, олдимизда янги-янги ўзгаришларни амалга ошириш бўйича улкан вазифалар ва имкониятлар пайдо бўлаётганлиги таъкидланди. Шунингдек мамлакатни 2020 йил ва келгуси 5 йилда ривожлантириш бўйича, белгилаб олиниши лозим бўлган устувор йўналиш ва вазифалар хусусида батафсил тўхталиб ўтилди.
Муҳтарам Президентимизнинг ёшлар таълим-тарбияси учун қўшимча шароитлар яратиш, хотин-қизлар бандлигини оширишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни ўз ичига олган бешта ташаббуснинг “Ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш” йўналиши мазмун-моҳиятидан келиб чиқиб, Қашқадарё вилоят юридик коллежида китобхонлик маданиятини юксалтиришга қаратилган ҳуқуқий ва бадиий адабиётлар тақдимоти ва ярмаркаси ташкил этилди.
Яккабоғ туман адлия бўлими томонидан Яккабоғ тумани, “Истиқлол” МФЙ, Жамолота қишлоғида яшовчи фуқаро Ҳусанов Абдураззоқнинг мурожаати юзасидан ўрганиш ўтказилди.
Қашқадарё вилоят адлия бошқармасининг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобига амалга оширилган давлат харидлари тўғрисида маълумот
Қашқадарё вилоят адлия бошқармасининг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобига амалга оширилган давлат харидлари тўғрисида маълумот
Чироқчи туман адлия бўлими томонидан тумандаги марказий поликлиникасида “Коррупция жамиятга таҳдид” мавзусида тарғибот тадбири ташкил этилди.
Косон туман адлия бўлими томонидан жорий йилнинг 4 февраль куни туман молия бўлимида “Коррупция – келажакка таҳдид” мавзусида тадбир ўтказилди.
Бугунги кунда очиқлик ва ошкоралик нафақат давр талаби, балки қонун устуворлигини таъминлаш ва аҳолининг давлат органларига бўлган ишончини янада ортишининг омиллардан бири. Ҳар бир давлат идораси фуқаролар олдида ҳисобдор бўлиши керак.
Китоб туман адлия бўлими томонидан туман Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш инспекцияси фаолиятида давлат бошқарувининг самарадорлиги, ҳуқуқни қўллаш амалиётида қонун ҳужжатларига риоя этилиши аҳволи ўрганилди.