Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

04

Ўрганишлар натижасида...


Китоб туман адлия бўлими томонидан  туман Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш инспекцияси фаолиятида давлат бошқарувининг самарадорлиги, ҳуқуқни қўллаш амалиётида қонун ҳужжатларига риоя этилиши аҳволи ўрганилди.

Ўрганиш давомида, инспекция томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишда Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси ва бошқа қонун ҳужжатлари талаблари бузилишига йўл қўйилганлиги аниқланди.

Хусусан, инспекция томонидан ҳуқуқбузар Н.Турсуновга нисбатан 2019 йил 30 сентябрда 0001306-сонли махсус бланкада расмийлаштирилган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан чиқарилган қарорга асосан 1 115 000 сўм миқдорда жарима жазоси белгиланган бўлиб, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома ушбу баённомани тузган шахс томонидан имзоланмаган.

Шунингдек, инспекция томонидан ҳуқуқбузар М.Остоновга нисбатан 2019 йил 3 декабрда 0001378-сонли махсус бланкада расмийлаштирилган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан чиқарилган қарорга асосан 1 115 000 сўм миқдорда жарима жазоси белгиланган бўлиб, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома ушбу маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахс томонидан имзоланмаган.

Инспекция томонидан қабул қилинган қарорларни ижрога қаратиш ва қўлланилган жарима суммаларини ундириш бўйича ҳам бир қанча хато ва камчиликларга йўл қўйилган.

Хусусан, ҳуқуқбузар С.Равшановга нисбатан 2019 йил 30 октябрда 0001391-сонли махсус бланкада расмийлаштирилган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан чиқарилган қарорда 1 115 000 сўм миқдорда жарима жазоси ҳамда 1 672 500 сўм миқдорида моддий зарарни ундириш кўрсатилган бўлиб, ушбу қарор бўйича жарима ва зарар ўрганиш кунига қадар ундирилмаган, огоҳлантириш хати жўнатилмаган ёки мажбурий тартибда ундириш учун Бош прокуратура ҳузуридаги мажбурий ижро бюросига жўнатилмаган.

Худди шундай хато ва камчиликлар бир нечта ҳолатларда йўл қўйилганлиги аниқланганди ва туман адлия бўлими томонидан Қашқадарё вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасига аниқланган ҳуқуқбузарликларга йўл қўймаслик, уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида тақдимнома киритилди.

Киритилган тақдимнома натижасида инспекциянинг ноқонуний равишда қабул қилинган 27 та маъмурий жавобгарликка тортиш тўғрисидаги қарорлари бекор қилиниб, 7 нафар ходимга нисбатан “хайфсан” интизомий жазоси қўлланилди.