Янгиликлар
Жамият – ислоҳотлар ташаббускори
Республикамиз Президентининг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида Ўзбекистон янги ўн йилликка қадам қўйганлиги, эришилган натижалар тарихга айланиб, олдимизда янги-янги ўзгаришларни амалга ошириш бўйича улкан вазифалар ва имкониятлар пайдо бўлаётганлиги таъкидланди. Шунингдек мамлакатни 2020 йил ва келгуси 5 йилда ривожлантириш бўйича, белгилаб олиниши лозим бўлган устувор йўналиш ва вазифалар хусусида батафсил тўхталиб ўтилди.
Мазкур Мурожаатномада, шунингдек Президентимизнинг Олий Мажлис ва Қонунчилик палатасининг биринчи мажлислари ва қўшма мажлисидаги ҳамда Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида мамлакатнинг барча соҳада ривожланиш даражасини кўтариш юзасидан билдирилган таклиф ва мулоҳазаларини аҳолига етказиш юзасидан Ғузор туман адлия бўлими томонидан туман ҳокимлиги молия, туман бўйича Ғазначилик бўлинмасида ва Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Ғузор туман бўлимида тарғибот тадбири ўтказилди.
Тадбир давомида янги Ўзбекистонни халқ билан биргаликда барпо этишда “Жамият – ислоҳотлар ташаббускори” деган янги ғоя кундалик фаолиятимизга тобора чуқур кириб бораётгани, ислоҳотларнинг амалий натижадорлигини оширишда, жойларда янги ташаббусларни илгари суришда аҳолининг янада фаолроқ, янада ташаббускор бўлиши лозимлиги таъкидланди.