Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

07

Меҳнат ҳуқуқлари тикланди


Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, демократик принципларга риоя этиш ҳамда демократик муносабатларни қонуний йўлга қўйилишини таъминлаш мақсадида қатор ишлар олиб борилмоқда.

Хусусан, вилоят адлия бошқармасига Қарши шаҳар, 33-сонли Имконияти чекланган болалар ихтисослаштирилган махсус мактаб ўқитувчилари С.Тохирова ва бошқаларнинг мактаб маъмурияти томонидан ноябрь ва декабрь ойлари учун ойлик иш ҳақлари ва йўл ҳақи пуллари кам ҳисобланганлигидан норози бўлиб ёзган мурожаати ўганиб чиқилди.

Ўрганиш натижасида аниқланган ҳолатлар юзасидан Қарши шаҳар Халқ таълими бўлимига мавжуд ҳуқуқбузарликларга йўл қўймаслик, уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида тақдимнома киритилди ва натижада махсус мактаб ўқитувчилари С.Тохирова ва бошқаларга 2020 йил январь ойи иш ҳақларига қўшиб 2019 йил ноябрь ойи учун 16 582 586 сўм, декабрь ойи учун 15 786 937 сўм ҳамда 2019 йил декабрь ойи учун йўл пули 13 292 801 сўм жами 45 644 324 сўм қўшиб тўлаб берилиши таъминланди.