Янгиликлар
Коррупция жамиятга таҳдид
Чироқчи туман адлия бўлими томонидан тумандаги марказий поликлиникасида “Коррупция жамиятга таҳдид” мавзусида тарғибот тадбири ташкил этилди.
Тадбирда туман адлия бўлими масъул ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан “Ўзбекистон Республикаси коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони мазмун-моҳияти тушунтирилди.
Шунингдек, ҳозирда кўплаб давлатларда терроризм, айирмачилик, сепаратизм, уюшган жиноятчилик, шу жумладан коррупция авж олаётгани ва мансабдор шахсларнинг жиноятчилар билан тил бириктириши натижасида жамият сиёсий ва иқтисодий инқирозига юз тутиши мумкинлиги коррупциянинг ижтимоий хавфи нечоғлик юқори эканлиги, шу боис унга қарши кураш халқаро аҳамият касб этиб, жаҳон сиёсатининг муҳим масалалари қаторидан жой олганлиги хусусида маълумот берди.
Тадбирларда мавзуларга оид 100 дан ортиқ флаер ва буклетлар тарқатилди.