Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

06

Мурожаатлар натижаси...


Яккабоғ туман адлия бўлими томонидан Яккабоғ тумани, “Истиқлол” МФЙ, Жамолота қишлоғида яшовчи фуқаро Ҳусанов Абдураззоқнинг мурожаати юзасидан ўрганиш ўтказилди.

Мурожаатда фуқаро 1981-1984 йиллар оралиғидаги меҳнат фаолияти юзасидан ҳужжатлар архив сақловида мавжуд эмаслиги сабабли ёшга доир пенсияни ҳисоблашда ушбу йиллардаги иш стажига қўшилмаганлиги баён қилинган.

Туман адлия бўлимининг саъй-ҳаракатлари натижасида фуқаро А.Ҳусановнинг 1981-1984 йиллар оралиғидаги меҳнат фаолияти иш стажига қўшилиб, пенсия миқдорини қонуний ҳисобланишига эришилди.

Шунингдек, Яккабоғ тумани, “Толлибулоқ” МФЙда яшовчи фуқаро Тўраев Сафаралининг неварали учун 0-2 ёш бола парвариши учун тўланиши лозим бўлган нафақа пуллари чиқарилишида амалий ёрдам беришни сўраб қилган мурожаати бўлим томонидан ўрганиб чиқилиб, унга 2020 йил февраль ойидан бошлаб  0-2 ёш бола парвариши учун тўланиши лозим бўлган нафақа пуллари чиқарилиши таъминланди.