Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

06

Жамиятда китобхонлик маданиятини юксалтириш - устувор вазифа.


Муҳтарам Президентимизнинг ёшлар таълим-тарбияси учун қўшимча шароитлар яратиш, хотин-қизлар бандлигини оширишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни ўз ичига олган бешта ташаббуснинг “Ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш” йўналиши мазмун-моҳиятидан келиб чиқиб, Қашқадарё вилоят юридик коллежида китобхонлик маданиятини юксалтиришга қаратилган ҳуқуқий ва бадиий адабиётлар тақдимоти ва ярмаркаси ташкил этилди. 

Ярмаркада коллеж ўқувчилари ва ўқитувчилари сўнги нашрдаги ҳуқуқий адабиётлар, бадиий асарлар, жаҳон адабиёти дурдоналаридан харид қилдилар.

Бундай ташкил этилаётган тадбирлар ёшларни китобга бўлган муносабатини янада ўзгартиришга, юртимизда чоп этилаётган ҳуқуқий, бадиий ва бошқа мазмундаги адабиётлар билан танишишга имкон яратади.

Ўқувчилар ўтказилган ярмарка тўғрисида ижобий муносабат билдириб, бу каби ярмаркалар тез-тез ташкиллаштирилиши мақсадга мувофиқ бўлишини таъкидладилар.