Янгиликлар
Ёшлар иштирокида тадбир
Қашқадарё вилоят адлия бошқармасининг ташаббуси билан Қарши Тиббиёт коллежида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мазмун-моҳиятини ёшларга кенгроқ тушунтириш, ўз ҳақ-ҳуқуқларини англашлари, ўзларига бўлган ишонч, Ватанга ва ўзгаларга бўлган ҳурматни шакллантириш мақсадида тадбир ташкил этилди.
Тадбирга вилоят юридик коллежи ўқувчиси ҳам жалб этилиб, ўз тенгдошларига Бош Қомусимизда белгиланган ҳуқуқ ва эркинликлари, фарзандлик бурч ва мажбуриятлари хусусида “тенгдош-тенгдошга” тамойили асосида ўз фикрларини баён этди.
Тадбир давомида Конституция қонун устуворлиги, унинг барча фуқаролар учун тенглигини, шунингдек, давлат ҳокимиятининг қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятига бўлинишининг ҳуқуқий принципини белгилаб берганлиги, уларнинг мустақиллиги, мустақил ҳокимият тармоғи сифатида ривожланишини кучайтиришга қаратилган қонуний негиз эканлиги таъкидланди.
Асосий Қонунимиз хилма-хил фуқаролик жамияти институтларининг шаклланиши ва ривожланиши, сиёсий партияларнинг эркин фаолияти, кўп партиявийлик тизимининг шаклланиши ва ривожланиши учун ҳуқуқий база эканлиги, Конституциямизда сайлов эркинлиги, одамларимизнинг ўз хоҳиш-иродасини билдириш эркинлиги кафолатлари, ҳар қайси инсоннинг ҳокимиятнинг вакиллик органларига сайлаш ва сайланиш, фуқароларнинг давлат ва жамият ишларини бошқаришда иштирок этиш ҳуқуқи мустаҳкамлаб қўйилгани якунланган йилнинг декабрь ойида бўлиб ўтган сайловлар мисолида тушунтириб берилди.