Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

25

Меҳнат қонунчилиги ижроси мониторинг қилинди


Фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш бўйича чораларни амалга ошириш, инсон ҳуқуқлари соҳасидаги қонун ҳужжатларини доимий равишда таҳлил қилиш ва уни такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритиш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари томонидан инсон ҳуқуқлари соҳасидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш ва фуқароларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш бўйича чоралар кўриш адлия органларининг асосий вазифаларидан бири саналади.

Шунга мувофиқ, Яккабоғ туман адлия бўлими томонидан 14-сон давлат ихтисослаштирилган мактаб интернатда, ҳамда 6, 29, 43 ва 71-умумий ўрта таълим мактабларида меҳнат муносабатлари бўйича ҳужжатлар (буйруқлар) мониторинг қилинди.

Ўтказилган мониторинглар натижасида меҳнат шартномаларининг тегишли бандлари тўлдирилмаганлиги, буйруқлар тегишли тартибда имзоланмаганлиги, ходим билан тузилган меҳнат шартномаси ходимни ишга қабул қилиш буйруғи чиқарилгандан кейин бир неча кун кун ўтиб тузилганлиги, шунингдек, ходим буйруқ билан таништирилмаганлиги, ходим билан иш берувчи ўртасида меҳнат шартномаси тузилган бўлмасада, буйруқда меҳнат шартнома тузиш ҳақида қайд этилганганлиги, ишга қабул қилиш жараёнида тегишли маълумот ва ҳужжатлар талаб қилиб олинмаганлиги ва бошқа бир нечта хато ва камчиликлар аниқланди.

Аниқланган ҳолатлар юзасидан туман адлия бўлими томонидан Яккабоғ туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига таълим муассасалари директорларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси  МЖтКнинг тегишли моддаларига асосан маъмурий  жавобгарликка  оид  иш қўзғатиш масаласини кўриб чиқиш юзасидан маъмурий таклиф киритилди.

Марказ томонидан маъмурий таклифларга асосан 6, 14, 29, 43 ва 71-умумий ўрта таълим мактаблари директорларига нисбатан  Ўзбекистон  Республикаси  МЖтКнинг 41-моддаси 1-қисмига кўра энг кам ойлик иш ҳақининг 5 (беш) баробари миқдорида маъмурий жазо қўлланилди.