Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

21

Бюрократик тўсиқлар бекор қилинмоқда...


Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 декабрдаги “Бюрократик тўсиқларни янада қисқартириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотларининг хизмат фаолиятига замонавий бошқарув тамойилларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4546-сонли қарори мазмуни ва моҳиятини аҳолига тушунтириш юзасидан тарғибот тадбирлари ташкил этилмоқда.

Хусусан, Косон туман адлия бўлими томонидан туман тиббиёт бирлашмаси ҳамда “Навбаҳор” МФЙда, Деҳқонобод туман адлия бўлими томонидан туман тиббиёт бирлашмасида ушбу қарор юзасидан тадбирлар ўтказилди.

Шунингдек, Қарши туман адлия бўлими ходимлари томонидан вилоят “Олтин воҳа” радиоси орқали Ўзбекистон Республикаси Президентининг мазкур қарори ҳамда Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномаси юзасидан чиқиш қилиниб, кенг аҳоли қатламига тушунтириш берилди.

Мазкур тадбирларда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа давлат ташкилотларида янги усулларда иш юритиш, шу жумладан ҳужжатлар айланмасига замонавий ахборот технологияларини жорий қилиш, қоғозбозликни йўқотиш, шунингдек, амалий аҳамиятга эга бўлмаган кўплаб йиғилиш ва мажлислар ўтказиш амалиётини бекор қилиш юзасидан қарорга асосан белгиланган чора-тадбирлар ва вазифалар хусусида тушунтиришлар берилди.