Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

25

Аҳоли ўртасида сўровнома ўтказилмоқда


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 декабрдаги “Бюрократик тўсиқларни янада қискартириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотларининг хизмат фаолиятига замонавий бошқарув тамойилларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4546-сон қарорининг қабул қилиниши мамлакатимизда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа давлат ташкилотлари фаолиятини янгича тартиб ва усулда олиб бориш, ортиқча қоғозбозликни бартараф этиш, ҳужжатлар айланмасига замонавий ахборот технологияларини жорий қилиш, шунингдек, амалий аҳамиятга эга бўлмаган кўплаб йиғилиш ва мажлислар ўтказиш амалиётини бекор қилишда муҳим қадам бўлди.

Мазкур қарорда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда унинг таркибий бўлинмалари давлат органлари ва ташкилотларида давлат хизматларини кўрсатиш соҳасида бюрократияни, қоғозбозликни янада қисқартириш бўйича аниқ ва асослантирилган таклифларни киритган ҳолда мазкур қарор ижроси бўйича таъсирчан мониторинг ва таҳлиллар олиб бориш вазифаси юклатилган.

Шунга асосан, вилоят адлия бошқармаси ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан қарор ижроси юзасидан манзилли сўров ўтказилмоқда.

Ўтказилаётган манзилли сўров натижасида аҳолининг ушбу қарорга нисбатан муносабати, 2020 йил 1 январдан бошлаб маҳаллалардан қайси турдаги маълумотномалар олиниши бекор қилинганидан хабардорлик даражаси ва бу тартиб юзасидан фикри, давлат органлари ва ташкилотларининг қарор ижросини таъминлаши, маҳалладан берилиши таъқиқланган ортиқча ҳужжатлар талаб қилинганда қайси давлат органига мурожаат қилишни билиш ёки билмаслиги юзасидан фикр ва мулоҳазалари ўрганилмоқда.