Янгиликлар
Бола ҳуқуқларига оид илк тушунчалар берилди
Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш концепциясида таълим-тарбиянинг тизимли ва узвий равишда олиб борилишига алоҳида эътибор қаратиш, мактабгача таълим тизимидан бошлаб, аҳолининг барча қатламларига ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни чуқур сингдириш жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтиришнинг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланган.
Бунда мактабгача таълим муассасаларида тарбияланувчиларга болалар ҳуқуқ ва мажбуриятларига доир машғулотларни ташкил этилиши, болаларга содда ва қизиқарли усулларда тушунчалар берилиши айни муддаодир.
Шунга кўра, Қарши туман адлия бўлими томонидан 12-сонли мактабгача таълим муассасасининг тайёрлов гуруҳи тарбияланувчиларига Конституциянинг мазмуни ҳақида қизиқарли тарзда илк ҳуқуқий тушунчалар берилди.
Туман адлия ҳамда мактабгача таълим бўлими ҳамкорликда 12, 7 ва 21-сонли мактабгача таълим муассасаларининг маънавий-маърифий бурчакларида Конституцияга оид тарғибот-ташвиқот материаллари жойлаштирилди.
Бурчакларда Бош қомусимизни ифодалайдиган суратлар ва бошқа кўргазмали воситалар билан безатилди.