Янгиликлар
Мурожаат натижаси...
Деҳқонобод туман Санитария-эпидемологик осойишталик маркази бактериология лобараториясида ишловчи фуқаро Ахмедова Лайло Боходир қизи 2020 йилнинг 6 февраль куни Деҳқонобод туман адлия бўлимига мурожаат қилиб, ўз мурожаатида марказ раҳбари Б.Жўраев ходимларнинг штат бирликлари қисқартирилиши келганлигини сабаб қилиб, ишдан бўшаш юзасидан ўз ҳоҳишига кўра, ариза ёзиб бериши ҳақида талаб қилганлигидан норози эканлигини билдирган.
Туман адлия бўлими томонидан мазкур мурожаат юзасидан ўрганиш ўтказилиб, натижада Л.Ахмедова томонидан тақдим этилган ҳужжатларга кўра, унинг ҳомиладор эканлиги ва Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 237-моддаси талаблари, яъни моддада ҳомиладор аёллар ва уч ёшга тўлмаган боласи бор аёллар билан тузилган меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилишга йўл қўйилмаслиги тўғрисидаги норма бузилганлиги маълум бўлди.
Мазкур ҳолат юзасидан туман адлия бўлими томонидан Деҳқонобод туман Санитария эпидемологик осойишталик марказига тақдимнома киритилди ва фуқаро Л.Ахмедова ўз ишига қайта тикланди.