Янгиликлар
Меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳномаларни расмийлаштириш амалиёти юзасидан
Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси томонидан 2017-2018 йиллар давомида нотариуслар томонидан меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳномаларни расмийлаштириш амалиёти юзасидан ўтказилган умумлаштириш натижалари бўйича йиғилиш ўтказилди.
Йиғилиш давомида нотариуслар томонидан мерос ишларини расмийлаштирилишида йўл қўйилаётган камчиликлар юзасидан фикр билдирилди.
Хусусан, меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳномаларни расмийлаштиришда мерос улуши нотўғри кўрсатилганлиги ҳолати, нотариуслар томонидан тегишли ҳужжатларни талаб қилиб олинмаганлиги ҳолати, васиятноманинг бекор қилинган ёки бекор қилинмаганлиги текширилмаганлиги, мерос мулки автотранспорт воситаси ёки кўчмас мулк бўлган ҳолларда мазкур мулкларнинг тақиқланмаганлиги ва хатланмаганлиги текширилмаганлиги, давлат божидан асоссиз озод қилинганлиги бўйича, марҳум эрдан (хотиндан) кейин бева қолган хотинига (эрига) Оила кодексининг 23-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси “Нотариат тўғрисида”ги Қонунининг 63-моддаси мазмуни тушунтирилмаганлиги ва бошқа камчиликлар муҳокама қилинди.
Шунингдек, мерос ишини расмийлаштиришда меросхўрларнинг таркибини аниқлаштириш юзасидан нотариуслар томонидан бир нечта таклифлар билдирилди.
Хусусан, Россия давлатининг қонунчилигини имплеминтация қилиш ёки оммавий ахборот воситалари орқали эълон бериш, “Нотариус” автоматлаштирилган ахборот тизими билан ФҲДЁ ахборот тизимини интеграция қилиш, хориж тажрибасига кўра мерос ишлари суд тартибида ҳал қилиниши лозимлиги таъкидланди.
Умумлаштириш натижалари нотариуслар иштирокида кенг муҳокама қилиниб, келгусида мерос ишларини расмийлаштириш юзасидан тегишли тавсиялар берилди.