Yangiliklar
Деҳқонобод туман “Янгиобод” МФЙда туман адлия бўлими ва туман ҳокимининг Маҳалла ва оила масалалари бўйича ўринбосари ҳамкорлигида сайёр қабул ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан эълон қилинган ойлик иш ҳақлари билан таъминланиши юзасидан эълон қилинган онлайн акция давомида Шаҳрисабз шаҳар “Файзобод” МФЙ Қурувчилар кўчаси 47-уйда яшовчи фуқаро Ж.Аминовнинг мурожаати Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси томонидан ўрганиб чиқилди.
Халқ билан яқиндан мулоқот қилиш, унинг дарду ташвишлари, ҳаётий муаммоларини самарали ҳал этиш адлия органларининг устувор вазифаларидан биридир.
Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси томонидан ташкил этилган “Ёш ҳуқуқшунослар” тарғибот гуруҳи аъзолари билан биргаликда Қарши шаҳридаги 25-мактабнинг ўқитувчи ва 10-11 синф ўқувчилари иштирокида тадбир ташкил этилди.
Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси томонидан Қарши шаҳар, “Беклар” МФЙ, Широқ кўчаси, 15-уйда яшовчи фуқаро С.Турдиеванинг 02 ёш бола парвариши учун тайинланган нафақа пули ўз вақтида берилмаётганлигидан норози бўлиб қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.
Қамаши туман адлия бўлими томонидан адлия бўлимлари фаолиятининг асосий 7 та йўналишларидан келиб чиқиб, 2020 йилнинг 17-21 февраль кунлари амалга оширилиши режалаштирилган вазифалар юзасидан бир қатор ишлар амалга оширилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 январдаги ПҚ-2733-сон “Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори, давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмат ходимларини мартаба даражалари бўйича аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низом ҳамда “Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмат ходимларига мартаба даражалари бериш тартиби тўғрисида”ги низомга асосан вилоятдаги ташкилотларнинг юридик хизмат ходимларига махсус унвонлар - мартаба даражалари берилди.
Деҳқонобод туман адлия бўлими ва туман Маъмурий суди ҳамкорлигида туман адлия бўлими биносида фуқароларга Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 11 сентябрдаги “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги, “Хотин-қизларни тазйиқдан ҳимоя қилиш тўғрисидаги”ги Қонунлар, “Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш тўғрисида”ги қўшма қарорнинг мазмун-моҳияти тушунтирилди.
Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси ва Қарши шаҳар адлия бўлими томонидан Қарши шаҳридаги “Отчопар” ва “Кат” МФЙда уйма-уй юрган ҳолда 20 дан ортиқ меҳнат мигрантлари ва уларнинг оила аъзолари билан учрашув ташкил этилиб, уларнинг уй-жой ва маиший шароитларни яхшилаш, молиявий ёрдам, ҳаёти ва соғлигини ҳимоя қилиш масалаларида ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилаётган ишлардан хабардор қилинди.
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика “Ёш ҳуқуқшунослар” тарғибот гуруҳлари фаолиятини йўлга қўйиш орқали аҳолининг ҳуқуқий маданиятини янада юксалтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан вилоят адлия бошқармаси томонидан “Ёш ҳуқуқшунослар” тарғибот гуруҳи шакллантирилди.