Янгиликлар
Маҳорат дарси ташкил этилди
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика “Ёш ҳуқуқшунослар” тарғибот гуруҳлари фаолиятини йўлга қўйиш орқали аҳолининг ҳуқуқий маданиятини янада юксалтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан вилоят адлия бошқармаси томонидан “Ёш ҳуқуқшунослар” тарғибот гуруҳи шакллантирилди.
Мазкур гуруҳга Қарши давлат университети, Қарши муҳандислик иқтисодиёт институти ҳамда Қашқадарё вилоят Юридик коллежи ўқувчи ва талабалари аъзо сифатида қабул қилинди.
Вилоят адлия бошқармасида гуруҳ аъзолари учун ҳуқуқий тарғибот тадбирларини ташкил қилиш амалиёти юзасидан маҳорат дарслари ташкил қилиниб, уларга гуруҳнинг ташкил қилинишининг мақсади, амалга ошириладиган ишлар, нотиқлик маданияти, тарғибот тадбирларда эътибор қаратиладиган жиҳатлар хусусида тушунтиришлар берилди.
Тадбир давомида Х.Сулаймонова номидаги Республика Суд-экспертиза маркази Қашқадарё вилоят бўлими бошлиғи томонидан ҳайдовчи ва пиёдаларга йўл қоидалари юзасидан тушунтириш ишларини олиб бориш, айниқса пиёдаларга белгиланган жойлардан ҳаракатланиш лозимлигини тушунтириш лозимлиги, шундагини автотранспорт ҳодисаларини камайтиришга эришиш мумкинлигини таъкидлади.
Қарши Давлат университети талабаси слайд асосида меҳнат қонунчилиги юзасидан намуна тарзда маъруза қилди ва гуруҳ аъзолари томонидан маърузачининг ютуқ ва камчиликлари муҳокама қилинди.
Тадбир сўнгида гуруҳ аъзолари ташкил этиладиган тарғибот тадбирларини қандай тартибда ва қаерларда ўтказилиши лозимлиги, ўтказиладиган тадбирлардан қандай натижага эришиш мумкинлиги юзасидан ўз таклифларини билдирдилар.