Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

27

Нафақа пули тўлаб берилди


Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси томонидан Қарши шаҳар, “Беклар” МФЙ, Широқ кўчаси, 15-уйда яшовчи фуқаро С.Турдиеванинг 02 ёш бола парвариши учун тайинланган нафақа пули ўз вақтида берилмаётганлигидан норози бўлиб қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.

Ўрганиш натижасида, фуқаро С.Турдиевага 2019 йил 28 июль куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 февралдаги 44-сонли қарори билан тасдиқланган “Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низом талаблари асосида МФЙ ҳузуридаги Ижтимоий нафақалар тайинлаш комиссияси томонидан 2019 йилнинг август ойидан бошлаб 12 ой муддатга 02 ёш бола парвариши учун нафақа пули тайинланганлиги маълум бўлди.

Бироқ, ўрганиш ҳужжатларига кўра, фуқаро С.Турдиевага тайинланган нафақа пулининг 2019 йил сентябрь ва декабрь ойлари учун тўланиши лозим бўлган нафақа пули тўланмаганлиги аниқланди.

Ушбу ҳолат юзасидан Фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органи фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Қарши шаҳар кенгашига киритилган тақдимномага асосан фуқаро С.Турдиевага 2019 йилнинг 2 ойи учун тўланиши лозим бўлган 1 246 000 сўм нафақа пуллари тўлаб берилиши таъминланди.