Янгиликлар
Юридик хизмат ходимларига махсус унвонлар - мартаба даражалари берилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 январдаги ПҚ-2733-сон “Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори, давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмат ходимларини мартаба даражалари бўйича аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низом ҳамда “Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмат ходимларига мартаба даражалари бериш тартиби тўғрисида”ги низомга асосан вилоятдаги ташкилотларнинг юридик хизмат ходимларига махсус унвонлар - мартаба даражалари берилди.
Жумладан, Қашқадарё вилояти Китоб туман мактабгача таълим бўлими юрисконсульти ва Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Яккабоғ туман бўлими бош юрисконсультларига Китоб ва Яккабоғ туман адлия бўлимлари томонидан адлия вазирининг 2020 йил 11 февралдаги 78-шт-сонли “Махсус унвонлар – мартаба даражаларини бериш ҳақида”ги буйруғи давлат органлари ва ташкилотларнинг юридик хизмат ходимларига топширилди.