Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

02

Янгиобод маҳалласида сайёр қабул


Деҳқонобод туман “Янгиобод” МФЙда туман адлия бўлими ва туман ҳокимининг Маҳалла ва оила масалалари бўйича ўринбосари ҳамкорлигида сайёр қабул ўтказилди.

Қабулда 40 га яқин фуқаролар иштирок этиб, ўзларини қизиқтирган саволлар, муаммо ва камчиликлари юзасидан мурожаат қилдилар. Фуқароларнинг саволларига жавоб ҳамда муаммоларига ечим топиш мақсадида мурожаатлари юзасидан  тегишли ҳуқуқий тушунтиришлар берилди ва 3 нафар фуқароларнинг мурожаати бўлим иш юритувига олинди.

Сайёр қабулда иштирок этган фуқароларга Ўзбекистон Республикасининг “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги, “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 мартдаги ПҚ–4235-сон “Хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтириш ва тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлашга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори  мазмун-моҳияти тушунтирилди.