Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

02

Ойлик иш ҳақи тўлаб берилди


Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан эълон қилинган ойлик иш ҳақлари билан таъминланиши юзасидан эълон қилинган онлайн акция давомида Шаҳрисабз шаҳар “Файзобод” МФЙ Қурувчилар кўчаси 47-уйда яшовчи фуқаро Ж.Аминовнинг мурожаати  Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси томонидан ўрганиб чиқилди.

Ўрганиш натижасида фуқаро Ж.Аминовнинг Қашқадарё вилоят “Сувоқова” ДУК томонидан жами 4 335 238 сўм ойлик иш ҳақлари ўз вақтида тўлаб берилмаганлиги аниқланди.

Ушбу ҳолат юзасидан вилоят адлия бошқармасининг аралашуви билан корхона томонидан фуқарога тўлаб берилмай қолган жами 4 335 238 сўм ойлик иш ҳақлари тўлиқ тўлаб берилди.