Янгиликлар
Меҳнат мигрантлари ва уларнинг оила аъзолари билан учрашув ўтказилди
Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси ва Қарши шаҳар адлия бўлими томонидан Қарши шаҳридаги “Отчопар” ва “Кат” МФЙда уйма-уй юрган ҳолда 20 дан ортиқ меҳнат мигрантлари ва уларнинг оила аъзолари билан учрашув ташкил этилиб, уларнинг уй-жой ва маиший шароитларни яхшилаш, молиявий ёрдам, ҳаёти ва соғлигини ҳимоя қилиш масалаларида ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилаётган ишлардан хабардор қилинди.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 августдаги “Хориждаги вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга оширилаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларни ва уларни оила аъзоларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чоралари тўғрисида”ги ПФ-5785-сонли Фармонига асосан 2019 йил 1 октябрдан бошлаб меҳнат мигрантларига хорижда ишга жойлашиш билан боғлиқ харажатларни тўлаш учун бир банк куни давомида тез расмийлаштирилган ҳолда энг кам талаб қилинадиган ҳужжатлар (паспорт, ариза ва меҳнат органининг илтимосномаси) асосида 2 млн. сўм миқдорида бир йил муддатга микроқарзлар бериш белгиланганлиги ҳақида сўз юритилди.
Суғурта компаниялари томонидан йилига бир маротаба хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш даврида фуқаролар ҳаёти ва соғлиғини ҳамда бошқа таваккалчиликларни суғурталаш бўйича суғурта мукофоти суммасини қоплаш учун суғурталанган ҳар бир меҳнат мигранти учун 50 минг сўм миқдорида бир марталик субсидиялар тақдим этиш амалиёти жорий этилганлиги тушунтирилди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 августдаги “Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига кўра, 2020-2021 йилларда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Екатеринбург, Новосибирск, Волгоград, Пятигорск (Россия Федерацияси), Истанбул (Туркия), Нур Султон (Қозоғистон), Дубайда (Бирлашган Араб Амирликлари) ваколатхоналарини очиш белгиланганлиги таъкиланди.
“Uzbekistan Airways” АЖга меҳнат миграциясида бўлган даврда вафот этган фуқароларнинг жасадларини, шунингдек, хорижда меҳнат фаолияти вақтида оғир тан жароҳати олган фуқароларни бепул асосда Ўзбекистон Республикасига олиб келиниши тушунтирилди.
Мигрант ва уларнинг оила аъзоларига тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар юзасидан буклетлар тарқатилди.