Янгиликлар
Фуқароларга тушунтирш ишлари олиб борилди
Деҳқонобод туман адлия бўлими ва туман Маъмурий суди ҳамкорлигида туман адлия бўлими биносида фуқароларга Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 11 сентябрдаги “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги, “Хотин-қизларни тазйиқдан ҳимоя қилиш тўғрисидаги”ги Қонунлар, “Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш тўғрисида”ги қўшма қарорнинг мазмун-моҳияти тушунтирилди.
Йиғилганларга мазкур қонун ҳужжатлари талабларига қатъий риоя этилиши лозимлиги, хусусан, “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунда белгиланган талаблар асосида мурожаат қилиш кераклиги, мурожаатларни ўрганиб чиқиш муддатлари ва жавоб берилиши тартибини билишлари лозимлиги таъкидланиб, Қонунда белгиланган барча нормалар батафсил тушунтириб берилди.
Шунингдек, давлатимиз томонидан хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш юзасидан амалга оширилаётган ишлар ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2019 йил 14 сентябрдаги қўшма қарорига асосан тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартиби тўғрисида ҳам таъкидлаб ўтилди.