Yangiliklar
Қашқадарё вилоят ҳокими З. Мирзаев томонидан 2020 йил
7 декабрда тасдиқланган дастур асосида “Тинчлик – жамият тараққиётини асоси” мавзусида тарғибот акцияси якунланди.
Қарши туман адлия бўлими томонидан аҳолининг ҳуқуқий саводсизлигини йўқ қилишни янги даражага кўтариш мақсадида “Бепул ҳуқуқий маслаҳат билан ҳар бир уйга” шиори остида ўтказилаётган тадбирлар изчиллик билан давом эттирилмоқда.
Муборак туман адлия бўлими томонидан туман прокуратураси ҳамда туман Халқ қабулхонаси ходимлари ҳамкорлигида “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти юзасидан ўқув семинари ташкил этилди.
Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси томонидан давлат органлари ва ташкилотларда ходимларнинг ҳуқуқий билимларини оширишга қаратилган ҳуқуқий маслаҳат курслари ташкил этиб борилмоқда.
Деҳқонобод туман адлия бўлимига туман Ободонлаштириш бошқармасида ишловчи бир гуруҳ ходимлар бошқарма томонидан
2020 йилнинг 3-чораги учун мукофот пуллари тўлаб берилмаганлигидан норозилиги юзасидан оғзаки мурожаат қилган.
Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси ва Ёшлар ишлари агентлиги Қашқадарё вилоят бошқармаси ўртасида Ёшлар юридик клиникаси фаолиятини йўлга қўйиш бўйича ўзаро ҳамкорлик тўғрисида Меморандум имзоланди.
Косон туман адлия бўлимига “Машъал” МФЙ Наврўз кўчасида яшовчи фуқаро А.Н. мурожаат қилиб, кўп йиллик иш стажлари бўйича маълумотлар мавжуд бўлмаганлиги сабабли пенсияга чиқишда инобатга олинмаётганлиги юзасидан мурожаат қилган.
Қарши шаҳар, Қарши МФЙда яшовчи 72 ёшга кирган фуқаро С.Қ 1998 йилда бахтсиз ҳодиса натижасида ўнг оёғидан ажралиб қолганлиги сабабли ногиронлик аравачаси ажратилишида амалий ёрдам беришни сўраб вилоят адлия бошқармаси раҳбариятига оғзаки мурожаат қилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 декабрдаги “Давлат томонидан тартибга солинадиган соҳаларга хусусий секторни жалб этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига кўра 2021 йил 1 апрелдан бошлаб ...
Ҳадя олувчи ҳадя қилувчининг, унинг оила аъзолари ёки яқин қариндошларининг ҳаёти ёки соғлиғига қарши атайлаб жиноят содир қилган ҳолларда ҳадяни бекор қилишга суд тартибида йўл қўйилади.