Янгиликлар
Тарғибот акцияси якунланди
Қашқадарё вилоят ҳокими З. Мирзаев томонидан 2020 йил
7 декабрда тасдиқланган дастур асосида “Тинчлик – жамият тараққиётини асоси” мавзусида тарғибот акцияси якунланди.
Аввал таъкидлаганимиздек, ушбу тарғибот акцияси масъул ташкилот ходимларидан шакллантирилган гуруҳлар томонидан вилоятдаги 60 тадан ортиқ корхона ва ташкилотларда фаолият юритаётган ходимлар иштирокида ўтказилди.
Хусусан, 2-гуруҳ аъзолари томонидан 9-15 декабрь кунларида
20 тадан ортиқ ташкилотларда ўтказилган тарғибот акциялари қизғин баҳс-мунозараларга бой тарзда ўтказилиб, тадбир иштирокчилари томонидан берилган саволларга гуруҳ аъзолари томонидан батафсил жавоблар берилди.
Масалан, меҳнат қонунчилигига асосан иш вақти, иш вақтининг қисқартирилган муддати, иш ҳафтасининг турлари, иш вақтидан ташқари иш тушунчалари ҳамда диний манбалар ва улардан фойдаланиш тартиби юзасидан берилган саволларга мутассади масъуллар томонидан тушунтиришлар берилди.
Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, бу каби ўтказилаётган тадбирлар жамиятда ижтимоий маънавий муҳитни янада соғломлаштириш, меҳнат жамоаларида меҳнат ва ижро интизомларига қатъий риоя этилишига эришишда муҳим аҳамият касб этади.