Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

16

Асосий мақсад – фуқароларни рози қилиш


Қарши шаҳар, Қарши МФЙда яшовчи 72 ёшга кирган фуқаро С.Қ 1998 йилда бахтсиз ҳодиса натижасида ўнг оёғидан ажралиб қолганлиги сабабли ногиронлик аравачаси ажратилишида амалий ёрдам беришни сўраб вилоят адлия бошқармаси раҳбариятига оғзаки мурожаат қилган.

Фуқаро С.Қ.ни мурожаати тезкорлик билан адлия бошқармаси томонидан кўриб чиқилди ва фуқаро ногиронлик аравачаси билан таъминланди.

Зеро, муҳтарам юртбошимизнинг “Халқ давлат идораларига эмас, балки давлат органлари халқимизга хизмат қилиши керак” деган сўзларидан келиб чиқиб, Адлия органларида “Фуқаролар адлия идоралари фаолиятидан рози бўлиши керак” шиори асосида халқнинг муаммоларини тинглаш ва ҳал қилинишини таъминлаш асосий вазифадан бири этиб белгиланган бўлиб, барча ҳатти-ҳаракатлар шунга қаратилган.

 

Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси

бошлиғининг биринчи ўринбосари

А.Исоқов