Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

16

Ёшлар юридик клиникаси ташкил этилди


Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси ва Ёшлар ишлари агентлиги Қашқадарё вилоят бошқармаси ўртасида Ёшлар юридик клиникаси фаолиятини йўлга қўйиш бўйича ўзаро ҳамкорлик тўғрисида Меморандум имзоланди.

Унга кўра, Қашқадарё вилояти Ёшлар юридик клиникасини ташкил этиш билан бир қаторда, томонларнинг ёшлар сиёсати соҳасида амалга ошириши лозим бўлган беш йиллик истиқболли режалари белгиланди.

Ёшлар юридик клиникаси аҳоли, шу жумладан, ёшларнинг сиёсий, ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, ёшлар ҳамда ёшлар ташкилотлари тизими ходимларига қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун ва аҳамиятини, шу жумладан замонавий ахборот-коммуникация технологиялари орқали етказишда иштирок этиш, уларга беғараз юридик маслаҳатлар кўрсатиш, ёшларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида ташкил этилди.

Ёшлар юридик клиникаси аъзолари Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси, Ёшлар ишлари агентлиги Қашқадарё вилоят бошқармаси, Қашқадарё вилоят юридик техникумининг ходимлари, юридик техникум ўқитувчи ва ўқувчилари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзоларидан иборат бўлиб, жамоатчилик асосида фаолият олиб боради.