Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

17

Фуқароларга бепул ҳуқуқий маслаҳатлар берилмоқда


Қарши туман адлия бўлими томонидан аҳолининг ҳуқуқий саводсизлигини йўқ қилишни янги даражага кўтариш мақсадида “Бепул ҳуқуқий маслаҳат билан ҳар бир уйга” шиори остида ўтказилаётган тадбирлар изчиллик билан давом эттирилмоқда.

Жорий йилнинг 16 декабрь куни тумандаги “Ҳилол” МФЙда яшовчи “Темир дафтар”га киритилган аҳоли вакилларига бепул маслаҳат бериш бўйича ишчи гуруҳлари томонидан уйма-уй юриб, 16 та оилага ҳуқуқий маслаҳатлар берилди. 2 нафар фуқаронинг мурожаатлари бўлим иш юритувига қабул қилинди.

Яккабоғ туман адлия бўлими томонидан ҳам “Эсат”, “Пахтакор”, “Мевазор” ва “Чайдари” МФЙларда яшовчи фуқаролар билан учрашилди, уларнинг савол ва муаммолари тингланди. Муаммолар ечими юзасидан тегишли маслаҳат ва кўрсатмалар берилди.

2 нафар фуқаронинг фарзандларига нафақа тайинлашга амалий кўмак бериш юзасидан қилган мурожаатлари бўлим томонидан иш юритувига қабул қилинди.