Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

17

Мукофот пуллари тўланиши таъминланди


Деҳқонобод туман адлия бўлимига туман Ободонлаштириш бошқармасида ишловчи бир гуруҳ ходимлар бошқарма томонидан 

2020 йилнинг 3-чораги учун мукофот пуллари тўлаб берилмаганлигидан норозилиги юзасидан оғзаки мурожаат қилган.

Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 1 апрелдаги 91-сон қарори билан тасдиқланган Шаҳар ва туман ободонлаштириш бошқармалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низом талабларига мувофиқ ободонлаштириш соҳасидаги узликсиз умумий иш стажи (узоқ муддат хизмат қилганлиги) учун мукофот пуллари тўланиши лозимлиги белгиланган бўлиб, бошқарма томонидан мазкур пуллар ўз вақтида тўлаб берилмаган.

Ушбу мурожаатга асосан туман адлия бўлими томонидан ўтказилган ўрганиш натижасида туман Ободонлаштириш бошқармасига тақдимнома киритилди.

Мазкур тақдимномага асосан  жами 342 нафар ишчи ва ходимларнинг узликсиз умумий иш стажи учун 2020 йилнинг 3-чораги учун жами 199 644 766 сўм миқдоридаги мукофот пуллари тўлаб берилди.