Янгиликлар
Мурожаатларни кўриб чиқиш юзасидан ўқув семинари ташкил этилди
Муборак туман адлия бўлими томонидан туман прокуратураси ҳамда туман Халқ қабулхонаси ходимлари ҳамкорлигида “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти юзасидан ўқув семинари ташкил этилди.
Туман Халқ қабулхонасида ташкил этилган мазкур тадбирда тумандаги тегишли ташкилотларнинг мавзу юзасидан ваколатли вакиллари иштирок этди.
Ўқув семинари давомида мурожаатларни қабул қилиш, ўрганиб чиқиш тартиби, жараёнлардан мурожаатчиларни хабардор қилиш лозим бўлган ҳолларда уларга маълум қилиниши ва жавоб йўллаш тартиби ҳақида, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш оқибатида белгиланган жавобгарлик хусусида сўз юритилди.
Албатта, мурожаатларнинг ўз вақтида ва етарли даражада ўрганилиши фуқароларнинг давлат органлари ва ташкилотларига бўлган ишончини оширади, уларни ортиқча овворагарчилик ва сарсонгарчиликдан асрайди.
кофот пуллари тўлаб берилди.