Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

16

15 йиллик иш стажи пенсия ҳисобланиши учун қўшиладиган бўлди


Косон туман адлия бўлимига “Машъал” МФЙ Наврўз кўчасида яшовчи фуқаро А.Н. мурожаат қилиб, кўп йиллик иш стажлари бўйича маълумотлар мавжуд бўлмаганлиги сабабли пенсияга чиқишда инобатга олинмаётганлиги юзасидан мурожаат қилган.

Мурожаат юзасидан туман адлия бўлими томонидан ўрганиш ўтказилиб, фуқаро Н.А.да имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш имкони мавжудлиги, лекин унинг 1981-1983, 1984-1995 йиллар оралиғида ишлаган даврлардаги иш ҳақлари архив сақловида мавжуд эмаслиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман адлия бўлимининг қонуний аралашуви натижасида жорий йилнинг 2 июлидан 21 йил 9 ой иш стажи билан 469 066 сўм миқдорида пенсия тайинланиб, 1 сентябрдан пенсия миқдори қайта ҳисоб-китоб қилиниб, 515 974 сўм пенсия тайинланиши таъминланди.