Yangiliklar
Жорий йилнинг 5 февраль куни Миришкор туман адлия бўлими, Жиноят ишлари бўйича туман суди ҳамда Касби туманлараро иқтисодий суди ҳамкорлигида “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларга ҳуқуқий тушунтириш юзасидан сайёр қабул ўтказилди.
Қарши шаҳар адлия бўлими томонидан шаҳар мактабгача таълим бўлимида тарғибот тадбири ўтказилди. Тадбир давомида коррупция, меҳнат ва тизим соҳасига оид қонунчилик юзасидан тушунтириш берилди.
Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси томонидан адлия вазирининг “Махсус унвонлар – мартаба даражаларини бериш ҳақида”ги буйруғи давлат органлари ва ташкилотларнинг юридик хизмат ходимларига тантанали равишда топширилди.
Қашқадарё вилоят адлия бошқармасининг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобига амалга оширилган давлат харидлари тўғрисида маълумот
Деҳқонобод туман адлия бўлими томонидан 2020 йил давомида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган жами 233 та мурожаатнинг 228 таси ҳал этилиб, шундан 192 таси қаноатлантирилган.
Қамаши туман адлия бўлими томонидан Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2021 йил 8 январь куни қабул қилинган “Хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2-сон қарори ижроси юзасидан сайёр қабул ўтказилди.
Нишон туман адлия бўлими томонидан “Ойдин МФЙда хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, жамиятда муносиб ўринларини топишда яқиндан кўмаклашиш, хотин-қизларнинг муаммоларини ҳал этиш мақсадида “Аёллар дафтари”га киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз аёллар билан сайёр қабул ўтказилди.
Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси томонидан жорий йилнинг январь ойи якуни бўйича қонун ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти соҳасини ривожлантириш ҳамда изчил ва бир хилда таъминлашда муносиб хизматлари учун Деҳқонобод туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси Алибаев Убайдулла Норматович ойнинг энг яхши ходими деб топилди ва фахрий ёрлиқ билан тақдирланди.
2020 йилнинг ноябрь ойида фуқаро К.Э. чорвачилик фаолиятини бошлаш мақсадида Қарши туман ҳокимлигига 10 гектар ер майдони ажратишларини сўраб мурожаат қилган. Бироқ, фуқаронинг мурожаати тегишли тартибда белгиланган муддатларда ўрганилмаганлиги сабабли фуқаро К.Э. туман адлия бўлимига мурожаат қилган.
Сайёр қабулда ҳуқуқий ёрдам ва маслаҳатга муҳтож бўлган аёлларнинг муаммолари ўрганилди