Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Yangiliklar

26
Сайловчининг чет давлатда турган жойида овоз бериш тартибини биласизми?

Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига ва чет давлатларнинг ваколатли давлат ҳокимияти органлари билан келишувларга мувофиқ чет давлатларнинг аҳоли зич жойлашган ҳудудларда муддатидан олдин овоз бериш сайловчининг турган жойида ўтказилиши мумкин.

26
Умрбод таъминлаш шарти билан уй-жой (квартира)ни бошқа шахсга бериш шартномаси қандай тузилади?

Умрбод таъминлаш шарти билан уй-жой (уйнинг бир қисми)ни, квартирани бошқа шахсга бериш шартномасига мувофиқ, бир тараф (олувчи) ёши ёки соғлиғи туфайли меҳнатга лаёқатсиз бўлган бошқа тараф (бошқа шахсга берувчи)ни натура ҳолида (уй-жой бериш, овқатлантириш, парваришлаш ва зарур ёрдам кўрсатиш тарзида) умрбод моддий таъминлаш мажбуриятини олади, бошқа шахсга берувчи эса олувчига уй-жой (уйнинг бир қисми)ни, квартирани мулк қилиб бериш мажбуриятини олади.

26
Биласизми?...

Ишга қабул қилишда кимларга дастлабки синов белгиланмайди?

25
Тақдимномага асосан...

Ғузор туман адлия бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 декабрдаги 1023-сонли қарори билан тасдиқланган “Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини электрон онлайн-аукцион орқали бериш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан Низом талабларига сўзсиз риоя этилиши бўйича “YERELEKTRON” автоматлаштирилган ахборот тизими орқали мониторинг ўтказилди.

25
Ҳомиладор ва боласи бор аёллар билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилиниши мумкинми?

Ҳомиладор аёллар ва уч ёшга тўлмаган боласи бор аёллар билан тузилган меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилишга йўл қўйилмайди, корхонанинг бутунлай тугатилиш ҳоллари бундан мустасно, бундай ҳолларда меҳнат шартномаси уларни албатта ишга жойлаштириш шарти билан бекор қилинади. Мазкур аёлларни ишга жойлаштиришни маҳаллий меҳнат органи уларни ишга жойлаштириш даврида қонун ҳужжатларида белгиланган тегишли ижтимоий тўловлар билан таъминлаган ҳолда амалга оширади.

24
Сайлов қонунчилиги юзасидан матубот анжумани ташкил этилди

Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси томонидан ZOOM платформаси орқали Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 8 февралдаги “Сайлов қонунчилиги такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ–670-сонли Қонуни мазмун-моҳияти юзасидан оммавий ахборот воситалари ходимлари учун матбуот анжумани ташкил этилди.

24
Қонунчиликдаги ўзгартиришлар

Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди

24
Биласизми?,,,

Оила тўғрисидаги ва фуқаролик қонун ҳужжатларининг ўхшашлик бўйича қўлланилиши

23
Янги тизим юзасидан...

Қашқадарё вилоятида эксперимент тариқасида маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан қабул қилинаётган қарорларни ишлаб чиқиш, келишиш ва рўйхатдан ўтказилиши бўйича жорий этилган ягона электрон тизим юзасидан вилоятдаги барча туман ва шаҳарларда ўқув семинарлари ташкил этилди.

23
Меҳнат ҳақи шартларини ўзгартириш мумкинми?

Меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари қайси тартибда ўрнатилган бўлса, ўша тартибда ўзгартирилади.