Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

23

Янги тизим юзасидан...


Қашқадарё вилоятида эксперимент тариқасида маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан қабул қилинаётган қарорларни ишлаб чиқиш, келишиш ва рўйхатдан ўтказилиши бўйича жорий этилган ягона электрон тизим юзасидан вилоятдаги барча туман ва шаҳарларда ўқув семинарлари ташкил этилди.

 Жорий йилнинг 23 февраль куни Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси мажлислар залида янги тизим юзасидан ташкил этилган ўқув семинарда вилоят миқёсидаги ташкилот ва бошқармаларнинг АКТ бўйича ҳамда “E-qaror” бўйича бириктирилган масъул ходимлари иштирок этди.

 Иштирокчиларга онлайн дастурнинг устунлик томонлари, чиқарилаётган қарорлар тўғридан-тўғри “E-qaror” тизими орқали жамоатчилик назоратида бўлиши, қоғоз тизимидан воз кечилиши хусусида батафсил тушунчалар бериб ўтилди.

Шунингдек, масъулларга электрон тизимда ишлаш кўникмалари юзасидан батафсил тавсиялар берилди.