Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

24

Сайлов қонунчилиги юзасидан матубот анжумани ташкил этилди


Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси томонидан ZOOM платформаси орқали Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 8 февралдаги “Сайлов қонунчилиги такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ–670-сонли Қонуни мазмун-моҳияти юзасидан оммавий ахборот воситалари ходимлари учун матбуот анжумани ташкил этилди.

Тадбирда вилоят халқ таълими, соғлиқни сақлаш, архив иши, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармалари ходимлари ҳам иштирок этди.

Тадбир давомида Қонунга асосан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Сиёсий партияларни молиялаштириш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳамда Сайлов кодексларига киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар хусусида тушунтиришлар берилди.

Тадбир сўнгида иштирокчилар томонидан мавзу юзасидан фикр ва мулоҳазалар билдирилди. Берилган саволларга атрофлича жавоблар берилди.