Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

25

Тақдимномага асосан...


Ғузор туман адлия бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 декабрдаги 1023-сонли қарори билан тасдиқланган “Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини электрон онлайн-аукцион орқали бериш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан Низом талабларига сўзсиз риоя этилиши бўйича “YERELEKTRON” автоматлаштирилган ахборот тизими орқали мониторинг ўтказилди.

Мониторинг давомида туман ҳокимлиги томонидан туман ҳудудидан танланган 101 та ер участкалари бўйича ишлаб чиқилган архитектура-режалаштириш топшириқномалари учун жами 63 064 400 сўм пул маблағлари мониторинг кунига қадар вилоят Қурилиш бош бошқармасига тўлаб берилмаганлиги аниқланди.

Ушбу ҳолат юзасидан туман адлия бўлими томонидан туман ҳокимлигига киритилган тақдимномага асосан барча пул маблағлари тўлиқ тўлаб берилди.